Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 12 январь куни Чирчиқ шаҳар, “Маърифат” маҳалласидаги дала ҳовлида яшаган 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи Х.Ш. ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва кўмирдан ис гази чиққан.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг