Тошкент вилоятида эр аввал хотинини, сўнг ўзини пичоқлади

Жамият

image

Тошкент вилоятида мудҳиш қотиллик юз берди. Маст ҳолдаги эр хотинини пичоқлаб ўлдириб сўнг ўз жонига суиқасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.  

Чиноз туманида бўлган ушбу жиноят жорий йилнинг 13 январь куни соат 03:00 ларда содир бўлган.

Муқаддам судланган 32 ёшли Ю.А. маст ҳолатда 31 ёшли хотини Л.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг эркак ошхона пичоғи билан хотинининг чап орқа кўкрак қафаси соҳаси ва бел соҳаси чап ёнбош қисмига уриб, уни қасддан ўлдирган. Сўнг ўзининг чап қўл билак соҳасини кесиб, қорин соҳаси ўнг томон пастки қисмига тўрт маротаба пичоқ билан санчиб, жонига суиқасд қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ю.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, - дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made