Тошкент вилоятида Cobalt каналга тушиб кетди

Жамият

image

Тошкент вилояти Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt машинаси тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 23 февраль куни соат 17:00 да туманнинг “Қўқон” маҳалласида юз берган. Бунга ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган автомашинанинг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.

“Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳайдовчилардан йўлда ҳаракатланганда йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг