Тошкент вилоятида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 нафарга ортиб 4869 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги "Зангиота" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1092 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг