Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 21 апрель куни Олмалиқ шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси И.Т. ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда расмий хабар бугун, 2 май куни эълон қилинди. Ўқувчининг аҳволи ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 11 ёшли бола ўз жонига қасд қилган эди. Шунингдек, 7 апрель куни Навоий вилояти Хатирчи туманида 17 ёшли қиз кўп миқдорда дори ичиб, комага тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг