Навоийда 17 ёш қиз ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
15 Апрель 2023
13027Навоий вилояти Хатирчи туманида 17 ёшли қиз кўп миқдорда дори ичиб, комага тушди. Бу ҳақда вилоят прократураси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 7 апрель куни соат 14:10 ларда вилоятнинг Хатирчи туманида юз берган. Мактаб ўқувчиси С.А. ўз яшаш ҳовлисида кўп миқдорда дори истеъмол қилиши оқибатида соғлиғи ёмонлашган. Шундай сўнг у туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган.
Беморнинг аҳволи оғирлашгани учун у Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Бугунги кунда бемор кома ҳолатида бўлиб, шифокорлар томонидан унга даво муолажалари олиб борилаётгани айтилган.
Хатирчи туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида 27 ёшар она ўзи ва уч нафар боласини кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ташлаб, вафот этган эди.
LiveБарчаси