Тошкент вилоятида 57 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги маълумот берди.

Ўрганишларга кўра, Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Давлат хизматлари агентлигига йўлланган аризада қуриётган ёки қуриб қолган 6 туп ёввойи олма, 16 туп терак, 12 туп Зарафшон арчаси, 25 туп паст бўйли қайроғоч, 8 туп шумтол, 6 туп заранг баргли чинор дарахтларини кесишга рухсат сўралган.

Бироқ Паркент (Красногорск) қўрғони ҳудудидаги “Ойдин”, “Тойбулоқ”, “Саид ота”, “Файзобод” маҳалласи ҳудудлари кўздан кечирилганда жами 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилгани аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда, унинг натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made