Тошкент вилоятида 300 дан ортиқ қидирувда бўлган шахслар ушланди
Жамият
−
07 Сентябрь 2021
17779Жорий йилнинг дастлабки 8 ойида Тошкент вилоят ИИББ томонидан 300 нафардан ортиқ қидирувдаги шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар соҳавий хизмат ходимлари фирибгарлик, ўғирлик, босқинчилик ва бошқа турдаги жиноятларни содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 300 нафардан ортиқ қидирувдаги шахсларни қўлга олган.
Жумладан кеча, 6 сентябрь куни вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган Қашқадарё вилоятида яшовчи 1991 йилда туғилган А.Р. ушланган ва унга нисбатан эълон қилинган қидирув тўхтатилган.
Шунингдек, Янгийўл шаҳрида тунги хизматдаги ППХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Г. аниқланиб ушланган.
Бундан ташқари, Тошкент туманида ҳам вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан хизмат давомида Жиноят кодекси 169-моддасида кўрсатилган жиноятини содир этиб, терговдан яшириниб юрган Жиззах вилоятида яшовчи 1986 йилда туғилган Б.М аниқланиб, ушланган.
Бекобод туманида Жиноят кодексининг 169-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган 1967 йилда Г.М. (аёл) 3-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан аниқланиб, қидирув тўхтатилган.
Шунингдек, тадбирлар давомида 44 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланган ва тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, оиласига қайтарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь