Тошкент вилоятида 2 эркак $15 минг сабаб аёлнинг машинасини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2022
12147Ижтимоий тармоқларда аёл машинасида чақалоғини эмизиш учун тўхтаган вақтда 2 киши томонида ҳужум бўлгани, орадан вақт ўтиб эса автомобили ёқиб юборилгани, Ички ишлар ходимлари керакли далиллари бўлса ҳам чора кўрмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ассалому алайкум. Сизларга чорасизлигимдан мурожаат қиляпман. Ангрен шаҳар ИИБда умуман ҳақиқат йўқ. ИИБ ходимлари текинга ишлаётганга ўхшайди, фақат таниш-билишчилик бўлиб кетди, ҳаммаси жиноят яшириш билан овора. Чунки орқасида ИИБ "куратор"лари турибди. Ўтган йилнинг 27 декабрь куни машинамни йўл чеккасида чақалоғимни эмизиш мақсадида тўхтатганимда менга 2 киши томонидан ҳужум бўлди. Улар 8 ёшли қизим йиғлашига қарамасдан босим қилишда давом этишди. Жорий йилнинг 24 январь куни эса уйим олдида машинамга бензин куйиб ёқиб юборишди. Кузатув камерасида ҳаммаси бор. Лекин ҳанузгача ИИБ ходимлари телефонимга, аризаларимга хам жавоб беришмаяпти. Қўрқув остида фарзандларим билан яшаб келяпман”, дейилади аёл мурожаатида.
Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, аёлнинг мурожаати ўрганилиб, ИИБ тезкор ходимлари томонидан машинани ёқиб юборишда гумонланган шахс қўлга олинган. Шунингдек унга нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилиб, материал судга юборилган.
Аниқланишича, ушбу ҳодисага гумонланувчи ва иккинчи томон ўртасида 15 000 АҚШ доллари миқдорда қарз олди-берди масаласи сабаб бўлган.
Хабарда таъкидланишича, тарқалган видеода машина гўёки портлатиб юборилгандек, ваҳимали ракурсдан тақдим этилган бўлса-да, аслида Spark'нинг орқа буфер қисми ва чап чироғи ёниб, эриган.
LiveБарчаси