Тошкент вилоятида 143 млн долларлик қарз ҳисобидан сув иншооти қурилмоқда
Жамият
−
17 Март 2021
28228Тошкент вилоятида сувни тозалаш ва таъминлаш иншооти қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 143,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги “Қодирия” сув тозалаш иншооти Тошкент, Қибрай ва Зангиота туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди.
Қайд этилишича, объект фойдаланишга топширилгандан кейин вилоят аҳолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 60 фоиздан 92 фоизгача ошади. Шундай қилиб, 58 та маҳалла тоза ичимлик сувига эга бўлади.
Ҳокимликка кўра, ушбу лойиҳа қурилиши мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2019 йилнинг март ойида бошланган. Иншоот қурилишига Осиё Тараққиёт Банки кредит маблағи ажратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь