Тошкент вилояти прокурори ва ИИББ бошлиғи ҳам ишдан кетиши кутиляпти
Жамият
−
30 Январь 2021
11921Айни вақтда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомидинов иштирок этмоқда.
Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.
Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.
"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият", дея таъкидланди йиғилишда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди.
LiveБарчаси