Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Май 2021 8795 1 дақиқа
Жамшид Ҳакимович Бобожонов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Бобожонов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.
У лавозимига тайинлангунга қадар “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь