Тошкент вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди
Local
−
16 December 2024 8082 1 minute
Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Нилуфар Нормирзаева Анваржановна Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Маълумот учун, Нилуфар Нормирзаева 1976 йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими. У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими қарори билан Хуршид Абдуваҳобович Қорабоев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September