Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев сенатор этиб сайланди
Жамият
−
15 Ноябрь 2022
5657Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис сенати аъзолигига сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бугун, 15 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида вилоятда бўшаб қолган ўринга Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтган.
Мажлисда Марказий Сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев номзодни сайлаш тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берган.
“Сайлов кодексига кўра, мажлисга раис этиб Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Фарҳодбек Умаров сайлаб олинди. Шундан сўнг мажлис регламенти, мажлис котибияти, қўшма мажлис ишини юритиш бўйича ҳайъат аъзолари, Маслаҳатлашув кенгаши, саноқ комиссияси аъзолиги номзодлари овозга қўйилди ҳамда депутатлар томонидан тасдиқланди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Шундан сўнг яширин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтган.
Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 643 нафар депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларида уларнинг барчаси қатнашган.
Қўшма мажлисда депутатларнинг 641 нафари номзодни ёқлаб овоз берган. Натижада Зойир Мирзаев мутлақ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.
Маълумот учун, Зойир Мирзаев 1968 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 2010-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими, 2016-2018 йилларда Бош вазирнинг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган. 2019-2021 йилларда эса Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. 2021 йилда Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь