Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
05 Декабрь 2025 1656 1 дақиқа
Жорий йилнинг 6-9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилнади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси