Тошкент ва Қашқадарёда қалбаки пулни муомалага киритганларга жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
17 Декабрь 2021
8026Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар ва 20 дона қалбаки 100 минг сўм купюрадаги қалбаки пуллар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманида банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айрибошлаш шохобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки эканлиги аниқланган. Қалбаки тангалар амалиёт бошқармасининг касса амалиётлари ва нақд пул муомаласи бўлими ходимлари томонидан ушбу валюталар текширилмасдан қабул қилинган. Бунинг натижасида банкка 59,3 миллион сўм зарар етказилган.
Худди шундай ҳолат, Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “М” МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйларини сотиш эвазига ўзига нотаниш бўлган шахслардан олган 2,1 миллион сўм пуллардан 100 минг сўм купюрадаги 20 донаси қалбаки бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь