Тошкент туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
26 Октябрь 2020
5676Тошкент туманидаги табиий газ истеъмолчиларига 27 октябрь куни табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент тумангаз” таъминот бўлимининг 63-сонли хабарномасига асосланиб, Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 615-сон, Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йил 9 октябрдаги 455-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсуми давомида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
“ГТШ тармоқларидаги диафрагмаларни алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент туманидаги табиий газ истеъмолчиларига 27 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси