Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди
Жамият
−
01 Апрель 2022 11857 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тавсиясига асосан ҳамда Спортни ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ Акбар Анварович Вакилов Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Акбар Вакилов 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, Тошкент давлат жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)ни тамомлаган. Мутахассислиги– юнон-рум кураши мураббийи.
Меҳнат фаолиятини Олмазор туманидаги 219-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Сергели тумани “Олимпия умидлари” болалар спорт мажмуаси директори, Сергели тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март