ИИББ уй балконидаги аёл ва эркак кимлигини аниқлади
Жамият
−
09 Август 2021
46808Olmazor city’да аёл ва эркакнинг ишқий муносабати қандай қилиб тасвирга тушиб қолди? Улар ким эди? Ушбу видеода қайта монтаж қилиниб, ундаги аёл гўё Феруза Нажмиддинова деб туҳмат қилинаётганига Тошкент шаҳар ИИББ қандай муносабат билдиради. Биз ушбу масала юзасидан ИИББ Ахборот-мултимедиа маркази бошлиғи Нилуфар Исахоновага микрофон тутдик.
“Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Феруза Нажмиддинованинг аризаси юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Видеода акс эттирилган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ушбу фуқаро С.А. ўзининг турмуш ўртоғи Ш.А. билан бирга шу ишни қилгани ойдинлашди. Ушбу фуқаролар билан тушунтириш профилактика ишлари олиб борилди ва бундай хатти-ҳаракатларни одамлар кўз ўнгида қилиш мумкин эмаслиги тушунтирилди.
Маълум бўлишича, улар бир хонали уйда яшагани боис, фарзандларининг олдида эмас, ташқарида бу каби ҳаракатларни содир этган. Видеодаги аёл Феруза Нажмиддинова эмаслиги ИИББ томонидан тўлиқ текширилиб, аниқланди.
Бундан ташқари, мен фуқароларга мурожаат қилмоқчи эдим. Агарда шу каби видеоларни тасвирга олсангиз, уни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслигингизни сўрардим. Сабаби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик ҳамда Жиноий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига асосан бундай ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят деб топилиши мумкин.
Бундан ташқари, монтаж услубида текширилмаган ҳамда ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳам жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади”, дейди Нилуфар Исахонова.
LiveБарчаси