Тошкент самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига мезбонлик қилади

Спорт

image

Тошкент самбо бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 8 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги Конгресси ташкил этилган. Унда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари жумладан, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов иштирок этган.

Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, олдинда турган мусобақаларга мезбонлик қиладиган давлат номлари ҳам аниқлаб олинган.

Унга кўра, 2025 йил самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилган Тошкент шаҳри варианти бир овоздан қўллаб-қувватланган. Шу тариқа, 2 йилдан кейинги чемпионат Ўзбекистон пойтахтида ўтказилади.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made