Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига ҳокимнинг ёрдамчиси раҳбар бўлди
Жамият
−
25 Ноябрь 2021
5830Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Санжар Уматов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унинг ўрнига Анвар Хуснутдинович Умаров бош бошқармага раҳбар этиб тайинланди.
Анвар Умаров 1963 йилда туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
У фаолиятини ушбу олий ўқув юртида кичик илмий ходим сифатида бошлаб, кейинчалик халқ хўжалиги ва давлат ҳокимияти идораларида масъул вазифаларда ишлаган.
Кейинги пайтда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган.
LiveБарчаси