Тошкент-Нью-Йорк рейси иккинчи марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
Жамият
−
06 Ноябрь
7145Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича HY101 рейси иккинчи марта тўхтатилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 5 ноябрь куни HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жўнаб кетган. Парвоз пайтида ҳаво кемасининг командири қатновдаги ҳомиладор йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли самолётни Goose Bay (Канада) захира аэропортига қўндиришга қарор қилган. Тошкент вақти билан соат 20:50 да самолёт аэропортга қўнган, бортга тиббий ходимлар чиқиб, йўловчини госпитализация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
HY101 рейси Тошкент вақти билан соат 22:12 да Goose Bay (Канада) захира аэропортидан жўнаб кетган ва Тошкент вақти билан соат 00:35 да Нью-Йоркка қўнган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ушбу самолёт Тошкентга қайтиб келганди. Бунга Россия фуқароси бўлган йўловчининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган. Соат 07:35 да ҳаво кемаси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган ва йўловчи тиббий ёрдам машинаси орқали тиббий муассасага жўнатилган.
LiveБарчаси