Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушади
Жамият
−
07 Март
6771Тошкент метросининг янги иккита бекати – “Турон” ва “Қипчоқ” йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент метросининг Ерусти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган иккита янги метро бекатларида (“Турон” ва “Қипчоқ”) қурилиш ишлари ўз якунига етказилиб, синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилган.
Синов жараёнлари муваффақиятли якунланиб, ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.
“Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнгги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди. Шунингдек, май ойи сўнгига қадар яна 20 та замонавий метро вагонлари олиб келиш ҳам режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси