Тошкент метросидаги поезднинг тўхтаб қолиш сабаби маълум қилинди
Жамият
−
30 Апрель 2021
13058Аввалроқ Тошкент метроси поезди “Новза” бекати яқинида тўхтаб қолиб, одамлар рельс бўйлаб пиёда юриб кетгани ҳақида хабар берилганди. “Тошкент метрополитени” УК ҳолат юзасидан текширув олиб борди.
Натижаларга кўра, Чилонзор йўналишида “Буюк ипак йўли” – “5-бекат” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд машинисти “Миллий боғ” ва “Новза” бекатлари оралиғида салбий вазиятни олдини олиш мақсадида фавқулодда тўхташни амалга оширгани маълум бўлди.
Машинистнинг сўзларига кўра, у поезд ҳаракатланаётган пайтда олдиндаги йўлдаги контакт рельсларни қувватловчи токоприёмникдан учқун чиқаётганини кўриб қолган. Кўрсатма (инструкция) талабларига биноан, машинист поэзднинг ҳаракатини тўхтатишга қарор қилган.
Машинист бу ҳақда тезкорлик билан диспетчерга хабар берган, йўналишдаги харакат таркибларни электр таъминотдан узилди ва шундан сўнггина барча йўловчилар поезддан “Новза” бекатигача эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аксилмонополия қўмитаси Тошкент метроси йўловчи ташиш мажбуриятларини бузган деб топганди.
LiveБарчаси