Тошкент метроси станцияларидан сув ўтяпти

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир неча кундан буён давом этаётган ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени станциясига сув сизиб ўтгани тасвирланган видео ва суратлар тарқалди. Уларда “Минг ўрик”, “Беруний” бекатларида сув томаётган жойларга челаклар қўйиб қўйилганини кўриш мумкин.

“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматига кўра, юз бераётган ҳодиса оқибатида метрополитен масъул ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Қайд этилишича, тинимсиз ёғаётган ёмғир ҳамда намгарчилик оқибатида ер ости ва ер усти қисмларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин эмас. Кунлар исиши билан ушбу таъмир ишлари бошланиши мумкин.

“Кунлар исиши билан ушбу таъмир ишлари бошланиши мумкин. Барча фуқаролардан ушбу вазиятни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз!”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made