Тошкент марказида автомобиллар устига дарахт қулаб тушди
Жамият
−
24 Апрель 2019
11856Бугун 24 апрель куни Тошкент ҳудудида юз берган кучли ёғингарчилик оқибатида, Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Амир Темур хиёбонига туташ Истиқбол кўчасида, йўл четидаги дарахтлардан бири қулаб тушган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео хабарларда маълум қилинмоқда.
Тасвирларда Westminster халқаро университети яқинидаги дарахтлардан бири қулаб тушгани ва у бир неча автомобилларга зарар келтирганини кўриш мумкин. Воқеа гувоҳларининг айтишича, машиналар тўхтаб туриш жойида бўлган ва ҳеч ким мазкур ҳодиса натижасида жароҳат олмаган, ёки жабрланмаган.
Маълум қилинишича, 7 та автомобил дарахт қулашидан жиддий зарар кўрган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь