Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги кўтарилади

Жамият

image
Таълим сифатини оширишда “Тошкент тажрибаси” қўлланилади north_east

Таълим сифатини оширишда “Тошкент тажрибаси” қўлланилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси”ни жорий этиш тўғрисида қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бошланғич синфларда ўқувчиларнинг иқтидори ва қобилиятларини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг сифатини ошириш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар мавжуд бўлган барча бошланғич синфларга “ассистент ўқитувчи” лавозимини жорий этади ва унинг меҳнатига ҳақ тўлаш олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкасининг 0,75 бараварига тенглаштирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларининг:

• иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
• биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;

олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчилари

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар