Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда

Жамият

image

Пойтахт Тошкент кўчаларида йўлдаги қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Янги қурилма Йўл-патруль хизмати ходимларига бириктирилган хизмат машиналарининг том қисмига ўрнатилади.

Қурилманинг олд ва орқа томонида ҳамда ён томонларида кузатув камерлари бўлиб, транспорт воситаси тўхтаб турган вақтда ҳам, ҳаракат вақтида ҳам 360 даража радиусга эга бўлган масофада ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликларни аниқлайди.

Махсус қурилма:

  • тўхтаб турганида ва ҳаракат вақтида ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
  • ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
  • светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик;
  • тақиқловчи чироқда тўхтаб турган вақтида тўхташ чизиғини босиш қоидабузарликларни аниқлайди.

Шунингдек, давлат рақами белгиси орқали автомобилнинг қидирувда экани ёки йўқлигини аниқлайди.

Қурилма қоидабузарликларни онлайн қайд этади ва ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига жарима қўллаш тўғрисида қарор юборилади. Ушбу қурилма Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунланганидан сўнг республиканинг барча ҳудудларида амалиётда қўллаш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қоидабузарлик

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг