Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди

Бизнес

image

Бугун, 27 сентябрь куни “Ўзбекфильм” киноконцернида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжумандан аввал, киноижодкорлар, мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Шундан сўнг, фестивал дастури билан таништириш мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Мазкур анжуманда кинофестивалга ташриф буюрадиган меҳмонлар, дастур доирасида намойиш этиладиган фильмлар ва бошқа тадбирлар ҳақида ОАВ вакилларига тўлиқ маълумот берилди. Мазкур меҳмонлар қаторида биз севиб томоша қиладиган ҳинд ва турк киноюлдузлари кўришимиз мумкин. Улар орасида Митҳун Чакраборти , Ҳума Қуреши , Санжай Гупта, Ўзжан Дениз, Сердар Ўртач, Мелиса Асли Пампук, Назан Кесал, Филез Аҳмет ва бошқалар бор. 

Мамлакатлардан кинофестивалга 150 дан зиёд машҳур киноижодкорлар келиши кутилмоқда. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибютор компанияларининг вакиллари ташриф буюришади. Уларнинг номлари бугун оммавий ахборот вакилларига таништирилди.

Шунингдек, кун давомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида хорижлик меҳмонлар кутиб олинди ва меҳмонхоналарга жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг