Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк ўрнида йўл ўтказгич қурилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 31 май куни туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар ҳамда Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортидан шаҳар марказига ўтишдаги кўприк кенгайтирилиши керак. Ҳозирги йўл ўтказгич 1967 йилда қурилган. Пойтахт ривожланиши ва транспортлар сони ошиши билан уни реконструкция қилиш эҳтиёжи пайдо бўлган. Шу боис ушбу кўприкнинг Кичик ҳалқа йўли билан кесишган жойида айланма шаклидаги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилган. Унинг узунлиги 650, эни 30 метр бўлиши мўлжалланган.

Хабарга кўра, бу муҳандислик ечими  автотранспортларнинг кўприкка чиқиши ва тушишини осонлаштиради. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди. Бу ердаги қулайлик яқин атрофдаги кўчаларга ҳам таъсир қилиб, тирбандлик камайишида муҳим омил бўлади.

Президентга миллий боғ ҳудудида барпо этилаётган Magic City маданият ва истироҳат боғининг иккинчи босқичи доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Лойиҳа концепциясига мувофиқ боғ ҳудудида сунъий кўл ташкил этилади ва унинг атрофида Ўзбекистоннинг тарихий ва диққатга сазовор масканларига бағишланган тематик шаҳарча қурилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг