Тошкент “қизил” ҳудуд деб белгиланди. Иккита вилоят “сариқ”
Жамият
−
25 Июнь 2021
24324Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри “қизил” ҳудуд деб белгиланганини маълум қилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:
- “Қизил” тоифадаги ҳудудга — Тошкент шаҳри;
- “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга — Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.
Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси