Тошкент-Душанбе йўналишида парвозларни тиклаш кечиктирилиши мумкин

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиқатновни тиклашга келишгани, эндиликда аниқ сана ва парвозлар частотасини белгилаш кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

Парвозларни 1 ноябрдан тиклаш бўйича муҳокамалар ўтказилаётганди. Аммо якунда бу вариант тасдиқланмаган кўринади.

“Азия-Плюс”нинг хабар беришича, Тошкент-Душанбе йўналишида парвозларни 2021 йил 1 январдан тиклаш имконияти ўрганиляпти.

Нашр манбаси иккала давлатда ҳам коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийин эпидемиологик вазият расмийларга ушбу масала бўйича тезкор ва якуний қарор қабул қилишга имкон бермаётганини таъкидлаган.

Айни пайтда, Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги Тошкентга парвозларни қайта бошлаш учун рухсат олган, аммо биринчи парвознинг аниқ санаси ва парвозлар жадвали номаълум.

Агентлик Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штабидан рухсат олганини тасдиқлаган.

“Ўзбекистонлик ҳамкасбларда ҳам тегишли қарор бор, аммо парвозлар бошланишининг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Парвозларни бошлашдан олдин, барча пунктларни аниқлаб олиш керак: қайси авиакомпаниялар, қайси жадвалга мувофиқ, пандемия билан боғлиқ тартиблар”, дейилади хабарда.

Шунингдек, улар яқин кунларда Тожикистон ва Ўзбекистон авиация маъмуриятларининг шу ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун онлайн йиғилиши ташкил этилиши, унда кутилганидек биринчи парвоз санаси ва Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича парвозлар жадвали тасдиқланиши ҳақида хабар беришди.

Маълумот ўрнида, Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар жорий йилнинг 16 март куни тўхтатилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон шу кундан бошлаб Тожикистон билан қуруқликдаги чегараларини ҳам ёпганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон авиақатнов

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг