Тошкент ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари “обналчи”лар можароси ортидан лавозимидан олинди

Жамият

image

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Алмарданович Турдиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. 

Бунга “Нақдлаштирувчи фирма”ларни аниқлаш юзасидан амалиётга жорий қилинган янги механизмни аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларини қониқарсиз олиб боргани, шунингдек, солиқ тўловчилар билан етарли даражада ишни ташкил этмагани сабаб бўлди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар ДСБ Камерал назорат ва ҚҚС маъмурчилиги бўлимлари ҳамда ДСҚ Матбуот хизмати бошлиқларига ҳайфсан берилган.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси “нақдлаштирувчи фирмалар” билан курашишни бошлагани маълум қилинганди.

Бунинг ортидан ДСҚ томонидан шакллантирилган шубҳали солиқ тўловчилари рўйхатига киритилган 396та солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик қилган қарийб 10 мингга яқин хўжалик юритувчи субъектларнинг 915 млрд сўм пули ҳисобидан ечиб олинди. Тадбиркорлар эса норозилик билдириб, Қўмита олдига тўпланди. 

Улар ДСҚ компания ҳисобидаги пулларни бошқалар тўламаган ҚҚС учун ечиб олиш ноқонуний эканини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг