Тошкент давлат стоматология институтида Симуляцион марказ фаолияти йўлга қўйилди

Бизнес

image
0:00
0:00
download

Дунё тажрибасидан маълумки, энг ривожланган мамлакатлар биринчи навбатда тиббиёт ва таълимга эътибор орқали етук жамиятга эришганлар. 

Бугун биз ҳар томонлама етук ва рақобатбардош шифокорларни тайёрлаш, амалиётга қаратилган ўқув жараёнини замонавий фантом, симуляторлар ва лабораториялар билан жиҳозлаш орқали тиббий олий таълимни ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтида замонавий инновацион “Симуляцион марказ” очилди.

Марказни очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим Вазири Абдуқодир Тошқулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ўктам Исмаилов, институт ректори Нодир Хайдаровлар  иштирок этди. 

Вазир Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат стоматология институти замонавий талабларга мос келадиган ва стоматологиянинг илғор технологияларини эгаллаган стоматология соҳасининг юқори малакали тиббиёт ходимлари ва илмий мутахассисларини тайёрлаш ууатииилар ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

Институт симуляцион марказини ташкил этишда Россия, Белоруссия, АҚШ, Кореянинг нуфузли отм ва ўқув марказлар тажрибасига таяндик.

Симуляцион марказда Франция давлатини “Virteasy Dental” 3D симуляторлари, Англия давлатининг ўқув микроскоплари, Россия давлатиинг “Пирогов” анатомик интерактив столи, Италитя давлатининг талабалар учун энг оҳирги моделдаги стоматологик фантомлари ўрнатилган. Шу билан бир қаторда, аҳборот ресурс марказининг виртаул кутубхонаси хам талабаларга ҳизмат кўрсатади.

Буларнинг барчаси ўқув машғулотларини замон талаби асосида ташкил қилишга, талаба ёшларимизга янгича ёндашув асосида билим беришимиз учун ҳизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг