Тошкент бюджети ярим йил ичида қанча даромад кўрди?

Жамият

image

2022 йилнинг илк 6 ойида Тошкент шаҳри ва унинг туманларининг маҳаллий бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичидан 16 фоиз ортиғи билан бажарилиб, 3,2 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу маълумот Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджет даромад қисмининг 2022 йил олти ойидаги ижроси якунларини ҳисоботида кўрсатилган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри бўйича Давлат бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичига 2022 йил биринчи ярим йиллигида 10 трлн сўм тушум таъминланиб, белгиланган прогноз кўрсаткичи 113 фоизга бажарилган.

Тошкент шаҳри бўйича 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида маҳаллий бюджет даромадлар прогноз кўрсаткичи 2,8 трлн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушум 3,2 трлн сўмга ёки 115 фоизга бажарилган, натижада маҳаллий бюджетга 412,5 млрд сўм қўшимча даромад туширилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг ортиғи билан бажарилган даромад қисми сифатида ер участкалари учун ҳуқуқларни сотишдан тушган 35,6 млрд сўмни ўтказиш ҳисобига шаҳар бюджетида 154,1 млрд сўм шакллантирилди.

Бюджет даромадларининг асосий қисми, яъни 569,3 млрд сўм миқдори юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисобига ташкил этилди. Бу прогнозга нисбатан 31,2 фоизга ёки 135,4 млрд сўмга кўпдир.

Солиқ йиғимларининг бўйича энг катта ўсиш жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тўғри келди — 272,4 млрд сўм. Бу олдингига нисбатан 49,3% ёки 89,98 млрд сўмга кўпдир.

Олти ой давомида 179,7 млрд сўм (+24,3%) жарималар, 268,6 млрд сўм (+10%) давлат божлари ундирилди.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи (46,9 млрд сўм) ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (166,1 млрд сўм) бўйича кўрсаткичлар эса кутилганидан пастроқ бўлди.

Назарбек Назаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг