Тошкент–Андижон йўналишидаги поездлар қатнови бекор қилинди
Жамият
−
30 Март 14746 1 дақиқа
Бугун, 30 март куни Тошкент–Андижон йўналишида йўловчи поездлари қатнови бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Унга кўра:
- 733-сонли Андижон–Тошкент;
- 730/729-сонли Тошкент–Андижон–Тошкент;
- 92-сонли Тошкент–Андижон;
- 94-сонли Тошкент–Андижон йўналишидаги поездлар қатнови бекор қилинган.
Шу билан бирга, айрим йўналишлардаги поездлар ҳаракати қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- 30 ва 31 март кунлари 125/126-сонли Андижон–Хива поезди Тошкент Жанубий бекатидан Хива бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади;
- 2026 йил 30 март куни 129/130-сонли “Андижон–Термиз” поезди Тошкент Жанубий бекатидан Термиз бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.
Қолаверса, харид қилинган темирйўл чипталари учун тўланган маблағлар йўловчиларга тўлиқ қайтариб берилишини маълум қилинган.
Live
Барчаси