Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 апрель куни Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, 10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилган. Ушбу воқеа соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган.

Поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фельдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг