Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига юборилган 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2022 12979 2 дақиқа
Аввалроқ, жорий йил 30 август куни Ўзбекистон божхоначилари Тошкент халқаро аэропортида 57 дона тимсоҳ болалари ҳамда 10 дона буқаламунни ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларни фош қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвоноот боғига вақтинча сақлаш учун топширилганди.
Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, ҳайвонот боғида сақланаётган ҳозирга келиб 1 бош тимсоҳ боласи ва 6 бош буқаламун нобуд бўлган.

Қайд этилишча, ёввойи табиатдан ажратиб олинганлиги сабабли тимсоҳ болаларининг барчаси ҳам бирдек хонаки шароитга мослашганича йўқ. Уларнинг айримлари мустақил равишда озиқлана олмаяпти.
Шунингдек, ҳамон махсус карантинда сақланаётган буқаламунларнинг аҳволини ҳам яхши деб бўлмайди. Улар қутида мевалар орасида олиб келинганлиги сабабли парвоз вақтида мевалар ичида сиқилиб қолиб, жиддий шикастланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон фаунасида Нил тимсоҳлари ва Яман буқаламунлари учрамаслиги сабабли улар мамлакат Қизил китобида учрамайди. Аммо, Халқаро қизил китобга киритилган.
Шу сабабли ҳам йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан Халқаро савдо қилиш конвенциясига мувофиқ ушбу жонзотларни республикага олиб киришда CITES махсус рухсатномаси талаб этилади. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, бундай рухсатнома олиш учун мурожаат келиб тушмаган.
Жониворларнинг кейинги тақдири суд хукмига биноан ҳал бўлади.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси