Ўзбекистонга Мисрдан 10 та буқаламун олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, йўллари орқали Қоҳира – Тошкент йўналишида “Тошкент” халқаро аэропортига кириб келган йўловчи яширин тарзда 56 та тимсоҳ болаларини олиб ўтишга урингани ва қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. Давлат божхона қўмитаси ушбу ҳолатга оид бошқа маълумотларни очиқлади. Унга кўра, Қоҳирадан учиб келган яна бир йўловчининг юклари орасида 10 та буқаламун ҳам борлиги аниқланган.  

Қайд этилишича, 30 август куни “Тошкент” халқаро аэропортига Миср давлатидан учиб келган фуқароларнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда рентген ускуналари орқали текширилганида, йўловчилардан бирининг юклари божхоначилар эътиборини тортган.

Ўтказилган текширув натижасида, фуқаро М.С. яширинча 56 бош тирик тимсоҳ болаларини тегишли ҳужжатларсиз яширинча олиб келаётгани фош бўлган. 

Маълумотларга кўра, мазкур тимсоҳ болаларининг умумий қиймати 918,5 миллион сўмни ташкил қилади.

Туғилганига бир ҳафта бўлган мазкур “Нил тимсоҳи” турига мансуб тимсоҳ болалари ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари томонидан аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, 31 август куни эса Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, улар орасидаги фуқаро Я.Ж. безовталаниши туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги пластик идишда 10 дона буқаламун борлиги аниқланган.

Ушбу буқаламунларнинг умумий қиймати 54,7 миллионни ташкил қилиши маълум бўлган.

Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли, мутахассислар томонидан улардан 6 тасининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган.

Амалдаги тартибларга кўра, Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг