Тошкент аэропортида вақтинчалик чеклов жорий этилди

Жамият

image

Тошкент аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити муносабати билан самолётларни қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси маълум қилди.

Қайд этилишича, чекловлар қалин туман тушгани, кўриш масофаси 100 метрни ташкил этгани сабабли киритилган.

Чеклов сабаб қуйидаги ўзгаришлар содир бўлган: 

HY54 Урганч-Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.  

HY766 Олмаота-Тошкент рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.  

HY66 Термиз-Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.  

HY5314 Жидда-Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.  

HY336 Жидда-Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.  

HY9662 Екатеринбург-Тошкент рейси ҳам Самарқандга қўнди.  

J2-5031 Боку-Тошкент рейси Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олди.  

SU1870 Москва-Тошкент рейси Навоийдаги муқобил аэродромга қўнди.  

SU1870 Нукус-Тошкент рейси соат 02:30 га қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг