Тошкент аэропортида икки қизни четга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)

3-саҳифа

image

“Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида Тошкент халқаро аэропортида 2 қизни мўмай даромад ваъда қилиб, алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Н.К. исмли аёл осон пул топиш мақсадида Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки қиз – С.Т. ва М.М.ни катта пул топишга ишонтирган. У қизларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет элда қонунга хилоф равишда Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини олиб қўйган ва уларни шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган аёл Туркияда қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг