Тошкент аҳолисининг бир қисми вақтинча иссиқ сув ва ичимлик сувисиз қолдирилади
Жамият
−
23 Апрель 2021 6451 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Сергели туманида вақтинча иссиқ сув ва ичимлик суви бўлмайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2-Сергели катта сув ўтказгич тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан 26 апрель соат 10:00 дан 27 апрель соат 10:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- 8-Иссиқлик қозонхонаси;
- “Мустақиллик” МФЙ;
- “Дўстлик” МФЙ;
- “Ўзгариш” МФЙ;
- “Ҳабибий” МФЙ;
- “Шукур Бурхонов” МФЙ;
- “Тинчлик” МФЙ;
- “Гулистон” МФЙ;
- “Бобур” МФЙ;
- “Иттифоқ” МФЙ;
- “Нилуфар” МФЙ;
- “Наврўз” МФЙ;
- “Хумо” МФЙ;
- “Ёрқин ҳаёт” МФЙ;
- “Суғдиёна” МФЙ;
- “Қумариқ” МФЙ;
- “Олчазор” МФЙ.
Шунингдек, қуйидаги мавзелар:
- Дўстлик-1, 2 мавзелари;
- Сергели-1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-а, 9, 15, 16, 17, 18 мавзелари;
- Сергели- А, 5А, 6А, 7А, 11А;
- Темир йўлчи Г-40 мавзеси;
- Йўлдош-16 А янги даҳа;
- 8- ва 9-қурилиш ҳудуди;
- 10-қурулиш ҳудуди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь