Тошкент-2025 Осиё ўйинларининг эҳтимолий тимсоли аниқ бўлди

Спорт

image

“Бека” лақабли йўлбарс 2025 йил Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг тимсоли бўлиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ҳозирда айнан “Бека” номли Турон йўлбарси Тошкентда ўтказиладиган ўйинларнинг тимсоли бўлиш учун энг кўп муҳокама қилинмоқда, аммо “Бека” ҳали мусобақаларнинг расмий тимсоли сифатида тасдиқланмаган. 

Тошкент-2025 Осиё ўйинларининг тимсоли бўлиш учун бошқа бир қатор номзодлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда баҳслар бўлиб ўтадиган Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасининг катта қисми қуриб битказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Тошкент-2025 Бека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made