Тошкент ҳокимлиги иккита банкнинг 100 фоиз улушини Россияга сотади

Жамият

image

Жорий йил охиригача Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг “Совкомбанк” ва “Экспобанк”и билан мамлакатнинг “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахтбанк”ларининг 100 фоиз улушини сотиш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда.

“Ўйлайманки, йил охиригача “Совкомбанк” ва “Экспобанк” билан мос равишда “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахтбанк”нинг 100 фоиз акцияларини сотиш бўйича шартномалар имзолаймиз”,  дейди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Жамшид Қўчқоров Тошкентда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форумида.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чораги якунида томонлар муайян тартиб-қоидалардан ўтади. Натижада, сотувнинг ўзи кейинги йилда амалга оширилади.

“Пойтахтбанк” 2018 йил охирида ташкил этилган бўлиб, тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, банк активлари 256 миллиард сўмни, мажбуриятлари 125 миллиард сўмни, кредит портфели 99 миллиард сўмни ташкил этади.

“Ўзагроэкспортбанк” 2017 йилдан буён фаолият юритиб, республика агросаноат мажмуаси корхоналарини кредитлашга ихтисослашган ҳамда тўлиқ Ўзбекистон пойтахти маъмуриятига тегишли.

“Экспобанк” Россия бозорида 1994 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Банк активлари 2021 йилнинг январь-июнь ойлари натижаларига кўра 130,5 миллиард рублга етди. Шундай қилиб, “Экспобанк” биринчи марта активлари бўйича Россиянинг энг яхши 50 банки қаторига кирди.

“Совкомбанк” универсал банк бўлиб, 1 октябрь ҳолатига кўра активлари бўйича Россия банклари орасида 10-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

579

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг