Тошкент ҳавоси айрим касалликка чалинганлар учун зарарли деб топилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида ҳаво сифат даражаси “нозик гуруҳлар” (аллергик ва нафас олиш органларида муаммоси бор аҳоли) қатлами учун “носоғлом” деб топилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Маълум қилинишича, пойтахт ҳавосининг сифат даражаси “қизил” хавфга эга бўлиб, бугун, 18 октябрь куни соат 17:00 ҳолатига кўра PM2,5 концентрацияси ЖССТ тавсия қилган йиллик ҳаво сифати меъёридан юқори даражани қайд этмоқда. Шу боис мутахассислар шаҳар аҳолисидан кўча-кўйда чиқишдан олдин ниқоб тақишни сўрамоқда.

Америка Қўшма Штатларининг реал вақт режимида фаолият юритувчи IQАir порталида келтирилишича, айни дамда Тошкент шаҳри – ҳавоси энг ифлосланган дунё шаҳарлари рейтингида 7-ўринни банд этмоқда. 

Мазкур кўрсаткич кеча, 17 октябрь куни кечки пайтда энг юқори даражага чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ЖССТ касаллик ҳаво IQАir нозик гуруҳлар нафас олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг