Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда яна биринчи ўринга чиқди
Жамият
−
30 Январь 4833 1 дақиқа
Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir портали маълумотларида келтирилган.

Соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда ПМ 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 184.5 мкг/м кубни ташкил этган.
Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.

Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь