Тошқулов вазир бўлди. Учта ОТМга янги ректорлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди. Шунингдек, Республикадаги 3 та ОТМга ректорлар тайинланди. Собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

  • Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори;
  • Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг