Тошқулов: Супер-контракт ўз аҳамиятини йўқотмоқда
Жамият
−
09 Сентябрь 2022
1587710 балл тўплаганлар ҳам талаба бўла олади, лекин, ўқишни битиролмаслиги мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бугун, 9 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг ахборот беришича, бугунги кунда Ўзбекистондаги ОТМларда оширилган супер-контракт эвазига ўқувчи талабалар сони жуда кам.
“Ўтган 4 йилдан буён супер-контрактга ўқиш истагини билдирганлар 6 баробар камайди. Бунинг сабаби, квота кўпайди, ўқиш имконияти ошди. Хусусий олий ўқув юртлари, халқаро университетилар ортмоқда. Шунингдек, ўзбекистонликларнинг ҳам хорижда ўқишига чекловлар йўқ. Яъни супер-контракт ўз-ўзидан аҳамиятини анча йўқотиб бормоқда. Супер-контрактда боласини ўқитаётганлар ҳозир жуда кам”, дейди вазир.
Шунингдек, Абдуқодир Тошқулов эндиликда ОТМни битириш осон бўлмаслигини ҳам эслатиб ўтди:
“Ўқий олмаган талаба маълум босқичдан кейин ўқишдан кетади. Ҳозиргача биз 0.01 % талабани ҳам ўқишдан четлаштирмаганмиз. Энди талаба билими бўлсагина ўқишни давом эттира олади. Шунинг учун энди боласи ўқиб кетишига кўзи етган ота-оналар супер-контракт тўласин”.
Абитуриентнинг имтиҳонда паст балл тўплашини эса вазир тест ечишга қобилиятнинг йўқлиги ёки имтиҳон жараёнларида ҳаяжонланиши мумкинлиги билан изоҳлади.
“Келинг, бошқа йўлдан юрайлик, ўқишга кириш осон бўлсин. Супер-контракт бўладими, қўшимча ўринми, нима қилиб бўлса ҳам ўқишга кирсин-да, лаёқати бўлса диплом олиб чиқиб кетсин. Бутун бунёда шундай”, дейди Тошқулов.
Ҳулкар Муртазоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь