“Торино” Шомуродов ижараси учун қанча тўламоқчи?

Спорт

image

Туриннинг “Торино” клуби “Рома” ҳужумчиси – ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ижараси учун римликларига қанча тўламоқчилиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Спорт-экспресс” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, туринликлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ижараси учун пойтахт клубига 1 миллион евро тўламоқчи. Шунингдек имзоланажак шартнома футболчини сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олмайди. 

Маълумот учун, 27 ёшли Элдор Шомуродов 2021 йилнинг август ойида “Рома” сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у клуб сафида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди.

Машҳур “Transfermarkt” портали ўзбекистонликнинг транфсер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шомуродов Торино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг