Топурия Макгрегор билан жанг қилиш истагини билдирди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, 29 ёшли мағлубиятсиз грузин миллатига мансуб испаниялик жангчи Илия Топурия ирландиялик юлдуз Конор Макгрегорга қарши жанг қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда у блогер Адин Росс билан суҳбат пайтида айтиб ўтди.

“Ким билан жанг қилишни хоҳлардим? Конор. У билан жанг қилишни жуда истардим ва бундан катта завқ олардим. Ҳа, у 10 йил аввалги Конор эмас, аммо бу муҳим эмас”, дейди Топурия.

Маълумот учун, Топурия профессионал ММА’даги дебютини 2015 йил апрель ойида ўтказган. У UFC’да 2020 йил октябрь ойидан бери иштирок этиб келмоқда. Фаолияти давомида у 17 та ғалабага эришган бўлиб, улардан фақат иккитаси ҳакамлар қарори билан қайд этилган. Ҳозиргача бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Собиқ икки карра UFC чемпиони Макгрегор эса сўнгги бор 2021 йил июль ойида октагонга чиққан ва ўшанда Дастин Порьега мағлуб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Макгрегор Илия Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг